Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байрам тадбирларидан бир шингил

Шу кунларда бутун мамлакатимиз байрам либосини кийган. Қаерга борманг, шодиёналар устидан чиқасиз. Шундай тадбирлардан бири шаҳримиздаги “Алпомиш” базмгоҳида ташкил этилди. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Самарқанд шаҳар бўлинмаси аъзолари мустақиллигимизнинг 28 йиллиги тантаналарини тўкин дастурхон атрофида нишонладилар. Бўлинма раҳбари Қ.Донабоев, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар бир ёқадан бош чиқариб, байрам тадбирини уюштиришди.

Базмгоҳга йиғилган 200 нафарга яқин турли ёшдаги кишилар мароқли ҳордиқ чиқардилар. Шаҳар маданият бўлимига қарашли хонанда ва созандаларнинг жозибали куй-қўшиқлари байрамни безади. Таклиф этилган меҳмонлар ҳам бу уюшқоқликдан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.

Тадбирда ҳомий ташкилотлар болажонларга байрам совғаларини улашди.