Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байроқ – фахр-ифтихор рамзи!

Ургут тумани маркази ҳамда туманнинг чегара олди ҳудудидаги Жартепа массивида ўрнатилган байроқ атрофида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида мактаб ўқувчиларининг ижодий кўргазмалари, турли спорт мусобақалари, мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.