Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир кечада Афғонистоннинг Қандаҳор аэропортига учта ракета учирилди

Аэропортдаги барча рейслар тўхтатилди, дея хабар бермоқда France-Presse агентлиги аэропорт бошлиғи Масуд Паштун маълумотига таяниб.

Унгача «Толибон» жангарилари Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги БМТга тегишли биноларга яна ҳужум уюштирган эди.

Афғонистон қишлоқларида катта ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирган «Толибон» гуруҳи ва ҳукумат кучлари ўртасида қарама-қаршилик авж олмоқда.

АҚШ маъмуриятининг қўшинларни 11 сентябргача Афғонистондан олиб чиқишни тугатиш ҳақидаги ваъдалари фонида Афғонистондаги беқарорлик кучаймоқда. 2020 йилда Вашингтон ва «Толибон» расмийлари Доҳада 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик битимини имзолади. Унда 14 ой ичида хорижий қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш ва маҳбуслар алмашилгандан кейин афғонлараро мулоқотни бошлаш кўзда тутилган эди.