Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир кунда 310 нафар абитуриент тест синовларига кирмади, 5 нафари имтиҳондан четлатилди

Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг йўналишлар кесимида икки навбатда тест синовларидан ўтаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бугун куннинг биринчи ярмида 224 нафар абитуриент имтиҳонга келмагани ва  4 нафар абитуриент нотўғри хатти-ҳаракати учун тест жараёнидан четлатилгани ҳақида сайтимизда эълон қилинди.

Тест синовининг иккинчи навбатида ҳам имтиҳонга қатнашиши режалаштирилган 3060 нафар абитуриентнинг 86 нафари жараёнда иштирок этмади. 1 нафар абитуриент эса бино ичкарисида телефондан яширинча фойдалангани учун имтиҳондан четлатилди.