Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир кунда иккита фермер режани бажарди

Оқдарё туманидаги 152 та фермер хўжалиги бу йил 5761 гектар майдонда ғўза парваришлади. 120 та терим отрядига бирлаштирилган маҳаллалардаги уюшмаган аҳоли ва фермер хўжаликлари аъзоларидан иборат 10 мингга яқин теримчиларнинг меҳнати эвазига 1,5 минг гектар майдонда биринчи терим ишлари якунланди ва ҳозиргача ҳар гектарда терилган ҳосил 31 центнерни ташкил этмоқда.

Мавжуд 18 та муқобил машина трактор паркларининг барчасида терим ишлари қизғин давом этмоқда. Ташкил этилган сайёр кассалар орқали ҳар 5 кунда терим пуллари тарқатилмоқда. Илғор теримчиларни янада рағбатлаштириш мақсадида туманда 12 октябрдан бошлаб ҳар килограмм қўлда терилган пахта хомашёси учун 1000 сўмдан ҳақ тўланмоқда.

Тумандаги 4 та секторда ҳам илғор теримчилар сектор бошлиқлари томонидан доимий рағбатлантириб борилмоқда. Шунингдек, тумандаги “Мирзо” ва “Оқдарё Янгиобод” фермер хўжаликлари ҳар гектардан 31 центнердан хирмон кўтариб, туманда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш шартнома режасини бажаришди. Шу муносабат билан туман ҳокими Ф.Абилов хўжалик бошлиқлари Ғ.Асроров ва А.Даминовларни телевизор ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Оқдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.