Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир мактабнинг уч ўқувчиси халқаро турнирда ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Навоий вилояти Навоий шаҳрида спортнинг каратэ тури бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда Пахтачи туманининг 9-умумий ўрта таълим мактабининг уч нафар ўқувчиси муносиб иштирок этди.

Мактабнинг 8-синф ўқувчиси Наврўза Юсупова 40 килограмм вазн тоифасида 1-ўринни, 2-синф ўқувчиси Зафар Раҳматов 30 килограмм вазн тоифасида 2-ўринни, 1-синф ўқувчиси Шохрўз Тоиров ўз вазн тоифасида фахрли 2-ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.