Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бир ярим ойда контрабанда йўли билан киритилган 1 миллиард сўмлик товарлар аниқланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан шу йилнинг ўтган даври мобайнида контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш йўналишида 65 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилиб, 1,0 миллиард сўмлик товарлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 6,9 миллиард сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, ундиришга қаратилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан 3 та жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органларига юборилди ва 53 ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ишлар юритилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг бир ярим ойи давомида 543,68 грамм гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасининг олди олинди. Вилоятимиз ички ҳудудида тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан, сифати кафолатланмаган қўлбола маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган битта яширин цех фаолиятига чек қўйилди.

Фарҳод Аҳроров,

Самарқанд вилояти божхона бошқарма бош инспектор-суриштирувчиси.