Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Биржа савдолари ошган ва пасайган вилоятлар маълум қилинди: Самарқанд қайси рўйхатда?

Президент раислигида ўтаётган товар-хом ашё биржасида савдоларни кўпайтириш, маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш бўйича йиғилишда масала ҳудудлар кесимида ҳам муҳокама қилинди.

Айтилишича, Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда биржа савдолари анча фаоллашган. Лекин Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлигича қолмоқда.

Шу билан бирга, Зангиота 37 турдаги, Кармана 24 турдаги, Данғара ва Жомбой 17 турдаги маҳсулотларни биржага чиқарган бўлса, Андижон, Нурота, Қизириқ, Боёвут туманларида атиги 1 турдаги маҳсулот биржага қўйилмоқда.