Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

БМТ 27 мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози хавф остида қолаётганини маълум қилди

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖОД) тақдим этган янги ҳисоботда коронавирус пандемияси сабабли озиқ-овқат инқирози хавф солаётган 27 давлатни маълум қилди. Бу ҳақда FAO пресс-релизида маълумот берилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, COVID-19 пандемияси ушбу мамлакатларда кўзатилаётган очлик омилини янада жиддий кўринишга олиб келган. Рўйхатдан Осиё, Марказий Америка, Яқин Шарқ, Африка давлатлари жой олган. Мисол учун, Афғонисон, Бангладеш, Эфиопия, Гаити, Сьерра-Леоне, Соиали, Яман, Зимбабве ва ҳоказо.

FAO Бош директори Цюй Дунъюянинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар олдиндан озиқ-овқат танқислигидан азият чекиб келаётганди.

“Эндиликда улар очлик ва соғлиқни сақлаш инқирозига дучор бўляпти ва коронавируснинг озиқ-овқат тизимига кўрсатган салбий таъсирини олд қаторларда ҳис қилмоқда ҳамда COVID-19 нинг барча вайронкор жиҳатларини ўзларига олмоқда”, дея таъкидлади Дунъюя.

Мазкур ҳолатга қарши чиқиш мақсадида FAO, БМТнинг  COVID-19 пандемияси давридаги глобал инсонпарварлик режаси доирасида кўрсатиладиган ёрдамни 428,5 миллион АҚШ долларига оширилганини эълон қилди.

Шунингдек, FAO Бош директорининг сўзларига кўра, агар ҳозироқ ва зарурий кўламда ҳаракат қилинса, ўн йиллаб давом этиши мумкин бўлган озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш имкони мавжуд.