Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Боғча ва мактабларда қайси давлат органлари текшириш ўтказиши мумкинлиги тасдиқланди

Ҳукумат қарори (352-сон, 25.04.2019 й.) билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди, деб хабар бермоқда ҳуқуқий ахборот канали.

Низомга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларида (боғча) ва умумтаълим муассасаларида (мактаб) қуйидаги давлат органлари текширишни амалга оширади:

- Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;

- Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

- санитария-эпидемология назорати марказлари;

- бандликка кўмаклашиш органлари;

- фавқулодда вазиятлар органлари;

- атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари.

Текширувлар муддати 10 кундан ошмаслиги лозим.

Текширишдан 10 кун олдин таркибида боғча ва мактаб бўлган давлат органлари ёзма хабардор қилинади. Мазкур органлар бир кунда боғчаларга ва мактабларга текшириш ҳақида хабар беради.