Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхона бошқармасида Бобурхонлик кечаси бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган адабий кеча ўтказилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд шаҳар бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаев Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ижоди ва ҳаёти, асарларидаги ғоялар моҳияти ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди.

Божхоначилар улуғ шоир ғазалларидан намуналар ўқишди.

Божхона ходимлари ўртасида ўтказилган “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.