Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхоначилар гиёҳвандлик воситалари сақланаётган хонадонни аниқлашди

Божхона органлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимиздаги туманларнинг бирида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро А.Б.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Текширув жараёнида ушбу шахснинг хонадонида 3 туп наша ўсимлиги парваришланаётганлиги ва сарёғ қутисида сақланаётган 0,71 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.