Болалар омбудсмани ўғирланган мактаб ўқувчиси бўйича муносабат билдирди
- 13.11.2024 12:11
- 430
- Самарқанд

Аввалроқ ОАВда мактаб ўқувчисининг бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ва номусига тегилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Республика Болалар омбудсмани ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
“Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси билан содир бўлган ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида кузатув олиб бормоқда.
Гумонланувчи шахсларга нисбатан ЖКнинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноят иши доирасида вояга етмаган қизга нисбатан тегишли суд-тиббиёт ва биологик экспертизалари тайинланган.
Бу борада қўшимча ахборот берилади”, дейилади расмий муносабатда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тарбия ҳақида
- Кеча, 18:42
- Мутолаа
Ўғри келин
- 19/07, 18:24
- Мутолаа
Саккизинчи мўъжиза - тараққиётга етакловчи куч
- 19/07, 17:39
- Мутолаа