Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Болаларнинг уйда қаровсиз қолдирилиши натижасида юз берган ёнғинда 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 23 август куни соат 10:41да Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Яккабоғ маҳалласида яшовчи 46 ёшли Ғ.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, ёнғин қўшнилари С.Р. ва М.Х. исмли фуқароларнинг уйига ўтган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда ёнғин чиққан уйнинг 180 кв.м. майдони ва икки ён қўшнилар уйининг томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

Шунингдек, ёнғин ўчириш вақтида Ғ.Ш.нинг 11 ёшли ўғлининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин Ғ.Ш.нинг 12 ҳамда 11 ёшли ўғилларининг гугурт ўйнашлари ва ҳовлида турган елим идишдаги бензинни ёниб кетиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.