Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Бўрижар» каналидан аёл жасади топилди

Бугун, 13 февраль куни соат 7.40да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, «Бўрижар» каналида аёл мурдаси топилди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, марҳума тахминан 45-50 ёшда бўлган. Унинг танасидан зўравонлик излари топилмаган.

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар Чилонзор ИИБ ва туман прокуратураси вакиллари етиб келган ва текшириш ишларини олиб бормоқда.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.