Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бозор, супермаркет, озиқ-овқат дўконлари, шифохона ва дорихоналар ёпилмайди

Тошкент шаҳрида деҳқон бозорлари, шифохоналар, дорихоналар ва турли таомларни етказиб бериш хизмати фаолияти тўхтатилмайди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, пойтахтда коронавирус тарқалишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чоралар, жумладан, жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши аҳоли орасида бошқа турли миш-мишлар авж олишига сабаб бўлган.

“Маълум қиламизки, аҳолининг кундалик эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, аптекалар, турли таомларни етказиб бериш хизмати фаолияти тўхтатилмайди. Улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради”, дейилган хабарда.