Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бозорларда жамоат тартибини сақлаш Миллий гвардия бўлинмаларига юклатилди

Вилоятлар марказларидаги оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Фармонида белгиланди.

Шунингдек, 2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.