Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Британия ҳукумати ярим аср давомида бундай радикал қадам ташламаган: Трасс ҳукумати бойлар учун солиқларни камайтиришни рад этди

Британиянинг янги бош вазири Лиз Трасс ҳукумати йиллик даромади 150 минг фунт-стерлингдан ошадиганлар учун қиролликдаги максимал даромад солиғи ставкасини 45 фоиздан 40 фоизга камайтириш режаларидан воз кечди.

Ушбу чора бошқалар қатори, молия вазири Квази Квартенг томонидан бор-йўғи 10 кун олдин рағбатлантириш чораси сифатида киритилган ва бозордаги тартибсизликлар, мухолифат ва ҳатто консерватив депутатларнинг қаршилигига сабаб бўлган.

Молия вазири бугун Бирмингемда Консерватив партия конференциясида нутқ сўзлаши режалаштирилган. У ерда намойишчилар Буюк Британия бюджетини 45 миллиард фунт-стерлингга қисқартириш таклиф қилинган иқтисодий чора-тадбирлар пакетини бекор қилишни талаб қилмоқда.

Ҳукуматнинг ўтган ҳафтадаги режалари миллий валюта курсининг рекорд даражада пасайишига олиб келди ва Англия банкини иқтисодиётни барқарорлаштириш учун фавқулодда интервенцияни бошлашга мажбур қилди.

Таклифлар Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан ҳам танқид қилинди ва улар бу ҳаракат тенгсизликни кучайтиришини башорат қилди.

Бундан ташқари, ҳукуматнинг электр энергияси нархларини музлатиш бўйича эълон қилган субсидиялари туфайли икки йил давомида бюджет яна камида 150 миллиард фунт-стерлинг (168 миллиард доллар)га тушади. Британия ҳукумати ярим аср давомида бундай радикал қадам ташламаган эди.