Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Британия Лиз Трасс ўрнига номзод қидирмоқда

Консервативлар партиясидан уч нафар депутат, шунингдек, айрим етакчи бизнесменлар Лиз Трассни бир қатор мунозарали иқтисодий қарорлардан сўнг бош вазир лавозимидан кетишга чақирди, деб ёзади The Financial Times.

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс кўз ўнгида ваколатини йўқотмоқда. У молия вазири Квази Квартенгни ишдан бўшатди. Ваҳоланки, Квартенг нафақат ҳукуматдаги иккинчи муҳим шахс, балки Трассга тўлиқ содиқ бўлган ягона одам эди. Унинг ўрнини премьерлик учун курашда собиқ рақиби, Ғазначилик бошлиғи Жереми Хант эгаллади. Трасс ўз премьерлигини сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Аммо бундай рокировкадан кейин савол туғилади: у бирор нарсани бошқара оладими?

Ҳатто Трасс партиядошлари танқидига сабаб бўлган бундай қарорлар қаторида нашр Жереми Хантнинг тайинланиши тилга олинади. Йил давомида Буюк Британияда тўртта молия вазири алмаштирилди. Ундан аввалги молия вазири Квази Квартенг тайинланганидан 38 кун ўтиб истеъфога чиқишини эълон қилди.

Парламентарий Жеффри Клифтон-Брауннинг айтишича, қоидалар етарли миқдордаги консерватив депутатлар қўллаб-қувватлаши билан ўзгартирилиши, кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган муқобил номзод бўлган тақдирдагина Трассни лавозимидан четлаштириш мумкин – бу навбатдаги сайлов заруратининг олдини олади.

Айни пайтда собиқ молия вазири Риши Сунак, Жамоатлар палатаси раҳбари Пенни Мордаунт ва янги молия вазири Жереми Хант ҳам Трасснинг ўрнини босувчи шахслар сифатида кўриб чиқилмоқда.

The Guardian хабарига кўра, Трасс бугун унинг истеъфосини талаб қилган консерватив депутатлар билан бир қатор учрашувлар орқали заифлашиб бораётган қувватини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.