Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Британияда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошди

Мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, яшаш нархининг ошиши баъзи британияликларни истеъмол одатларини ўзгартиришга мажбур қилган.

''The Guardian'' нашрининг ёзишича, Буюк Британияда дўконлар пештахталаридаги макарон маҳсулотлари 45 фоизга, консерваланган помидор ва тухум 13 фоизга қимматлашган. Сут нархи тахминан 20 фоизга ошган.

Иқтисодчиларнинг тахминига кўра, кейинги чоршанба куни расмий статистика апрель ойида нархларнинг умумий ўсиши тахминан 9 фоизни ташкил қилади. Англия банки жорий йилда бу кўрсаткич 10 фоиздан ошишини тахмин қилмоқда. Бу 1982 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Барча йирик супермаркетлар вакили бўлган Британия Чакана савдо консорсиуми (BRC) раҳбари «Истеъмолчилар оғир кунларни бошдан кечирмоқда» деган фикрга қўшилади.

Миллий Статистика Бюроси (ONS) томонидан эълон қилинган яқинда ўтказилган жамоатчилик фикри ва ижтимоий тенденциялар бўйича ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳар бешта катта ёшлилардан иккитаси харид қилишда камроқ озиқ-овқат сотиб олади. Бу кўрсаткич 2022 йил бошидагидан икки баробар кўп.

Британия Статистика Бюроси (ONS) томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар ўн британияликдан тўққизтаси бу ойда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ пул сарфлайди.