Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Британиялик олимлар: қор ўз-ўзига баҳони оширади

Қорда юриш нафақат саломатлик ва кайфият учун, балки ўз-ўзига баҳо беришга ҳам ёрдам беради: Польша ва Британия олимлари шундай хулосага келишди. Уларнинг сўзларига кўра, қишки сокин кўчада 40 дақиқалик сайр ўзига ишонмаган одамларга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳатто гўзал қишки ландшафтли манзарани телевизор орқали томоша қилиш ҳам, гарчи аниқ у даражада бўлмаса-да, худди шундай ижобий таъсирга эга.

"Бундан олдинги барча тадқиқотлар "яшил" ёки "кўк" деб аталмиш майдонларда, яъни ўрмон, боғ, дарёларда ўтказилган. Ҳозиргача "оқ" майдон - қор билан қопланган табиий ландшафт - худди шундай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ўрганилмаган. Биз бу билан қизиқдик", дейди Англиядаги Раскин университети олими.

Тадқиқот қор билан қопланган Польша ўрмонларида 87 нафар кишидан иборат гуруҳда ўтказилган. Тажриба натижалари ўзини оқлаган. Қор билан қопланган дала кайфият бағишлабгина қолмай, балки ўз-ўзига баҳо бериш учун энг яхши ландшафт эканлиги ўз исботини топди.