Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Британияликлар японлардан Олимпиадани тортиб олишмоқчи

Инсониятнинг спорт ва дўстлик элчиси бўлган ўйинлари кейинги йилларда дунё сиёсати гирдобига тортилиб турли можаролар мавзусига айланмоқда. Жумладан, британияликлар японлардан Олимпиадани тортиб олиш учун ҳужум бошладилар, деб хабар беради “Мир Новостей” (2021 й. 5-сон) газетаси.

Токиода Ёзги олимпиада коронавирус тарқалиши оқибатида 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилган эди. Хўш, йирик спорт тури ўтказиладими? Негаки, японлар мусобақани ўтказишга унчалик иштиёқ билдиришмаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Олимпиадани ҳозир ўтказиш нима учун японларга қулай эмас?

Ҳаммаси жуда оддий. Спорт лойиҳаси аллақачон катта маблағни ямлаб юборган ва яна кўпроқ пулни талаб қиляпти. Аммо спорт майдонлари томошасиз ҳувиллаган ҳолда ҳаражат қандай қопланади?

Бу улкан молиявий ботқоққа ботишни кўпчилик японияликлар исташмайди. Бунинг устига Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Олимпиада шу йил ёзда ўтказилади ё яна кўчириладими, деган саволга аниқ жавоб беришга шошилмаяпти. Турли халқаро мусобақаларни ўзида ўтказиш учун доимо бирор ишкал чиқаришни яхши кўрадиган Буюк Британия эса Япония Олимпиадани ўтказиш ва хавфсизлигини таъминлашни эплолмаслиги, мусобақани Лондонда ўтказиш маъқуллигига Халқаро Олимпиада қўмитаси мутасаддиларини зўр бериб ишонтиришга уринмоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.