Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Бу қизни зўрлаб узатишми ёки урф-одат?” номи остида тарқалган видео юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Бу қизни зўрлаб узатишми ёки урф-одат?” номи остида тарқалган видео тасвир юзасидан Хоразм вилояти ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 15 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвирда гўёки ота-она ўз қизини мажбурлаб турмушга беришаётганлиги акс этган.

Маълум бўлишича, видео тасвирдаги ҳолат бундан беш йил илгари Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги қиз узатиш тўйидан олинган жараён бўлиб, турмушга чиқаётган қизнинг ўзини бундай тутиши шу ҳудудда яшовчи аҳолининг маҳаллий урф-одатлари сирасига кириши маълум бўлди.

Ваҳоланки, олий маълумотга эга бўлган келин ва куёв ихтиёрий равишда, томонларнинг розилиги билан никоҳ қуришган ва бугунги кунда бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Шу ўринда, Хоразм вилояти ИИБ фуқароларни ўзгаларнинг шахсий ҳаётига оид аудио, видео ва фото маҳсулотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришдан тийилишга чақирган.