Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун ҳам бировнинг ўрнига тест топширишга уринган “абитуриент” қўлга тушди

Бугун Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш учун тест топшириши керак бўлган 6120 нафар абитуриентнинг 164 нафари имтиҳонларда қатнашмади.

Шундан 1 нафар “абитуриент” бировнинг ўрнига киришга уринди. Яна икки нафар абитуриент эса тест топшириш пайтида “чип” (симсиз алоқа қурилмаси) ва телефондан фойдалангани учун имтиҳондан четлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятимиздаги олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари эртага, яъни 14 август куни якунланади.