Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Ўзбекистонга 1 миллион доза вакцина олиб келинади

Хитой-Ўзбек олимлари ҳаммуаллифлигида яратилиб, шу ой бошида давлат рўйхатидан ўтказилган "ZF-UZ-VAC2001" рекомбинант вакцинасидан 1 миллион доза бугун Тошкентга олиб келинади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев маълум қилди.

"Бу Ўрта Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб бундай катта партияда вакцина сотиб олиниши.

Бундан аввал мамлакатга COVAX томонидан 660 минг доза "Astra-Zeneca" вакциналари тақдим этилганди. Бу эса 1 апрелдан бошланиши кутилаётган оммавий эмлашда камида 1 миллион 660 минг аҳолини 1-доза билан эмлаш имкониятини беради.

Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони яна ортиб бораётган бир пайтда вакцина билан эмлаш ишларини жадаллаштириш талаб этилади. Шу боис, ҳукумат томонидан барча ресурслар, имкониятлар мамлакат аҳолиси учун етарли вакциналар олиб келинишини таъминлаш ҳамда аҳолини катта қисмини эмлаш ишларини қисқа фурсатларда амалга оширишга қаратилиши керак", деб ёзди депутат.