Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Самарқандда автобуслар 64-66 йўналишида юради

Эрталаб бекатда тургандим. 44 рақами ёзилган автобус келиб тўхтади. Чиптачи йигит автобусдан тушиб: “Дошкольний, Гум, Ҳокимият, Республиканский, Сиёб бозор”, дея бақириб одам чақира бошлади. Ҳайрон бўлиб, чиптачи йигитга савол назари билан қарадим. У дарҳол фикримни уқиб: “Чиқинг, чиқинг, бу 64 автобуси”, деди.

Автобусга чиқсам ҳайдовчи ким биландир телефонда гаплашаётган экан: “Ҳозир 64 йўналишида кетяпман, қайтишимда 66 йўналишида одам оламан. Кеча планга яна 100 минг қўшилди”, деди. Бироздан сўнг ҳайдовчи ёнидан ўтиб кетаётган автобус ҳайдовчисига: “Баба, қалайсан?! Бугун ҳамма 64-66 йўналишида юради, зўр ишлаймиз”, деди бақириб. Савол туғилади: Унда бошқа бекатда турган йўловчилар кун бўйи автобус кутиб сарғайишадими?

Тараққиётимиздан айланай, фақат бизда автобуслар хоҳлаган йўналишда ҳаракатланиши мумкин. Қойил қолмасдан иложимиз йўқ!