Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда юз берган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур туманда юз берган ёнғин тўғрисида хабар тарқалганди. Булунғур туман ҳокимлиги томонидан ҳолат юзасдан расмий маълумот берилди.

“Туман фавқулодда вазиятлар бўлими берган маълумотга кўра, бўлимга туман марказида жойлашган савдо нуқталари ҳудудида ёнғин бўлаётгани ҳақида соат 15:36 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига махсус техникалар 15:40 да етиб борган. Жараёнга жами 8 та махсус техникалар жалб этилган бўлиб, ёнғин соат 15:45 да ўраб олинган ва 16:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тадбиркор Р.Ғайбуллаев номида бўлган «Регистон» номли ошхонада келиб чиққан бўлиб, ҳодиса натижасида 15-20 м/кв. майдон зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.