Булунғурда 7,4 миллион сўмлик алюминий рангли металл парчалари ушлаб қолинди
- 05.11.2024 12:04
- 53
- Самарқанд
Вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда рангли металларни ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Булунғур туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда "Самарқанд-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётган "ISUZU" русумли юк машинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида автомашинанинг юкхонасидан ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 7,4 млн. сўмлик, оғирлиги 679,90 килограмм алюминий рангли металл парчалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Конфет ниқобидаги оғу
- Кеча, 20:30
- Жиноят ва жазо
Жоул Қосимда ҳамма ишли бўлади
- Кеча, 20:12
- Самарқанд
Ўғлининг дардини ўзига олган шоҳ ва шоир
- Кеча, 16:27
- Маданият
Дунёнинг хароба масканлари
- Кеча, 14:28
- Ўқинг, қизиқ!