Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда “Epica” юкхонасида кўп миқдорда пиротехника воситалари аниқланди

Бугун, 20 декабрь куни Булунғур тумани ҳудудида тунги хизматни олиб бораётган ЙПХ 1-отряди ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Epica” русумли автомашина тўхтатилиб текширилди.

Текширув давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи 1977 йилда A.S. автомашинасининг юкхонасида кўп миқдорда пиротехника (салют) воситаларини олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳужжатлаштирилди.