Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда қидирувдаги шахс ушланди

“Юқори нуқта” ЙПХ масканида тўхтатилган “Cobalt” автомобилининг ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди.

Маълум қилинишича, 23 апрель куни соат 21:40 ларда Булунғур тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1039-километрида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб келган “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатилиб махсус дастур орқали текширилган.

Натижада, ҳайдовчи Б.A.нинг маълумотларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 251-1-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.A. Булунғур тумани ИИБга топширилган.