Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда рўй берган йўл транспорт ҳодисаси бўйича расмий хабар берилди

Бугун - 16 июль куни Булунғур туманидаги Мингчинор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Булунғур-Килдон йўлида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат бўйича расмий хабар берилди.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, 2019 йил 16 июль куни Булунғур туманида яшовчи Ш.А. ўз бошқарувида бўлган "Опел" русумли транспорт воситасини Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи 4 Р 47-автомобиль йўлининг 8-километрида Мингчинор - Булунғур йўналишида бошқариб келаётган вақтда транспорт ҳаракатини ўзгартириб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Оқибатда йўлнинг иккинчи томонидан келаётган Булунғур тумани Каттақишлоқ маҳалласида яшовчи К.Б. бошқарувида бўлган "Дамас" русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган.

Иккала автомашинага моддий зарар етган. Оқибатда "Дамас" русумли автомашина ҳайдовчиси К.Б., йўловчи М.П. ва бошқалар жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум бўлишича, "Опел" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.А. автомобилни ҳеч бир ҳужжатларсиз бошқариб келган.

Содир бўлган ушбу ҳолат юзасидан айни пайтда Булунғур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.