Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурда "свет” нега ўчди?

Бугун, 21 октябрь куни кеч соат 17:01 да Булунғур подстанциясида қисқа туташув юз берган. Бунга подстанцияни қўшиб-ўчирувчи электр щитининг тепа қисмидаги чойнакларга сув кирганлиги сабаб бўлган.

Оқибатда туманнинг Меҳржон, Истиқлол, Янгиқўрғон, Гулистон, Улуғбек номли, Самарқанд маҳаллалари ҳамда Дўстлик маҳалласининг айрим қисмида электр таъминотида узилишлар юзага келган.

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат туманнинг «Истиқлол» маҳалласи Оқтепа кўчасида жойлашган подстанциядаги БТ-3 линияда содир бўлган. Туман фавқулодда вазиятлар бўлимига подстанцияда қисқа туташув содир бўлгани ва изолятор синиб тушганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:20 да етиб борган. Бироқ ҳеч қандай ёнғин аломатлари борлиги аниқланмаган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

"Ҳозирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ходимлари носозлик сабабини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрмоқда", дейилади вилоят ФВБ ахборотида.