Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бухорода қиморбозлар гуруҳи қўлга олинди

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Турди Фароғий кўчасида яшовчи, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган 44 ёшли фуқаро Фурқат Комилов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўз уйида 8 нафар “қўноқ”ни меҳмон қилади. Хуфёна йиғин қиморбозлик мақсадида “чақирилган”и кейин маълум бўлади.

“Ўйин”нинг айни авжида “белига тепган” ходимлар даврага тикилган 1 миллион 950 минг сўм ва 50 АҚШ долларини, карта ва бошқа буюмларни далилий ашё сифатида расмийлаштириб олишади.

Мазкур ҳолат юзасидан қиморхона эгаси Ф.К. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси, 1-қисмига мувофиқ иш қўзғатилди. Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан бу йўналишдаги мах