Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк бўлишга муваффақ бўлган собиқ “иккичи”лар

Фарзандларининг мактаблардаги аъло баҳоларга ўқиши ота-оналар учун ғурур манбаи эканлигини ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ баъзида давомати суст, ўқиши ҳам шунчаки ва фақат шаҳодатнома олиш истагида ўқиган кишилар ҳаётда катта ютуқ ва муваффақиятларга эришган ҳолатлар ҳам бўлган. Бугун таълим олишда ўз тиришқолиги билан ажралиб турмаган машҳур “қулоқсиз ўқувчи”лар рўйхатини тақдим этамиз.

Уинстон Черчилль

Фото №2 - 10 великих двоечников

Оилада тўнғич фарзанд бўлган Британия давлат ва сиёсат арбоби Уинстон Черчилль болалигида уни қизиқтирмаслиги сабаб ўқишга унчалик ғайрат қилмасди. Ўқитувчилари боланинг қобилиятли эканлигини ҳам инкор қилмаган. Кўпинча Черчиллни ўқилиши қийин бўлган китоблар мутолаа қилаётган пайтда топиш мумкин эди. Бироқ, бола мактаб дарсликларига қизиқмаган ва мактабда фаол бўлмаган. Шундай бўлса-да, айнан Черчилль адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлишга муваффақ бўлди.

Сергей Королёв

Буюк ракетасоз олим Сергей Королёвнинг назорати остида космик ракеталар учирилган. Аммо у мактабда кўпинча камтарона "3" баҳо олган.

Ричард Брэнсон

Турли йўналишдаги 400 га яқин компанияни ўз ичига олган Virgin Group асосчиси Ричард Бренсон болалигида қатъиятсизлиги ва уятчанлиги билан ажралиб турарди. Мактабдаги тахта олдида бола ўзини йўқотиб қўярди, у ҳатто дудуқланар эди. Аммо кейинчалик бу одам ҳақиқий молиявий магнатга айланди ва мультимиллионер бўлишга муваффақ бўлди.

Исаак Ньютон

Инглиз физиги, математик, механик ва астроном, классик физиканинг асосчиларидан бири Исаак Ньютон ўз синфидаги энг уқувсиз бола деб топилган. Кунларнинг бирида бола дўсти билан ёқалашиб қолди. Шундан сўнг Ньютон рақибини фақат интеллектуал тарзда мағлуб этишга қарор қилди. Бу эса кўп ҳаракат талаб қилмади ва у тез орада ёмон ўқувчидан синфининг энг яхши ўқувчисига айланди.

Наполеон Бонапарт

1804-1815 йиллардаги французлар императори, замонавий Франция давлатининг асосчиси, қўмондон ва давлат арбоби Наполеон мактабда фақат математикани яхши кўрган. Бошқа фанлар эса унга жуда қийин бўлган.

Людвиг ван Бетховен

Классик мусиқанинг асосий намояндаси, дунёда асарлари энг кўп ижро этиладиган бастакорлардан бири Людвиг ван Бетховен мактабда истар-истамас ўқиган. У на математика, на бошқа фанларга қизиққан, бироқ пианино, орган ва скрипка чалишни қойилмақом қилиб ўзлаштирган. Етти ёшида у ўзининг биринчи концертини берди.

Александр Пушкин

Рус шоири, драматург, адабиёт назариячиси ва адабиётшунос, тарихчи, публицист ва журналист, 19-асрнинг энг обрўли адабиётчиларидан бири Александр Пушкин лицейда ўқиган. Буюк шоир ўқитувчиларини ўзининг фанларни аъло даражадаги ўзлаштириши билан мамнун қила олмаган.

Антон Чехов

Жаҳон адабиётининг классик ёзувчиларидан бири, академик ва шифокор, дунёдаги энг машҳур дараматурглардан бири Антон Чеховнинг асарлари мактабларда фаол ўрганилади. Аммо машҳур ҳикоялар муаллифи бир синфда икки марта қолдирилганлигини ҳамма ҳам билмаса керак.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.