Буюк Британиядаги парламент сайловларида Лейбористлар ғалаба қозонди, Риши Сунак ҳукумат раҳбарлигидан кетишини тасдиқлади
- 05.07.2024 11:27
- 74
- Хориж
Британия парламенти сайловларида лейбористлар, овозлар ҳисобига кўра, Жамоатлар палатасида 650 ўриннинг ярмидан кўпини қўлга киритиб ғалаба қозонди. Шу тарзда Британияда 14 йилдан буён илк бор ҳукумат ўзгаради, консерваторлар ўрнини лейбористлар эгаллайди, Риши Сунак ўрнига Кир Стармер янги бош вазир бўлиши кутилмоқда.
Риши Сунак истеъфога чиқишдан олдин Лондондаги матбуот анжуманида сайлов натижалари ҳақида гапирмоқчи. Консерваторлар умуман олганда мағлуб бўлганига қарамай, уларнинг етакчиси Сунак парламентдаги ўз ўрнини сақлаб қолди.
Парламент сайловларининг якуний расмий натижалари тез орада эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг сайловларда мағлубиятга учраган консерваторлар партиясидан бўлган бош вазир Риши Сунак қирол Чарлз III га мамлакат ҳукумати ўзгариши ҳақида хабар беради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Кеча, 17:53
- Таълим