Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чегара божхона постидан гиёҳвандлик моддасини олиб ўтмоқчи бўлган шахснинг автомашинаси мусодара қилинди

“Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан республикамизга кириб келган фуқаро С.Ғ. божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида, ўзини тутуши божхоначилар эътиборини тортади.

Унинг бошқарувида бўлган “Tracker Trkat” русумли автотранспорт воситаси синчковлик билан текширилганда рулнинг паст қисмида тўкилган ҳолда турган яшил рангли ўткир ҳидли, ўтсимон, соф оғирлиги 0,31 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Самарқанд вилоят суд тиббий экспертиза бюросининг хулосасига кўра, судланувчи С.Ғ.нинг организимидан канабиниоидлар (наша, компонентлари) аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд ҳукми билан судланувчи С.Ғ.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида 54 миллион сўм жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, “Tracker Trkat” русумли автомашинаси жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинган ва топилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинган.