Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чиройли табассум учун асосий маҳсулотлар

 

Шифокорлар  жилоланиб турувчи оппоқ тишларни энг соғлом тиш дейишади. Тиш эмалининг табиий жилосини сақлаб қолиш учун қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этишади.

Олма, сабзи, бодринг ҳамда лавлаги тишлар соғломлигини кафолатлайди.

Улар таркибидаги бета-каротин, В, D, E, K, С, РР дармондори гуруҳлари, кальций, калий, магний, натрий, фосфор, йод, фтор, темир унсурлари милкларда қон айланишини тартибга солиб, тишлар саломатлигини таъминлайди.

Ёнғоқлар
Ёнғоқ таркибида барча муҳим аминокислоталар, тўйинмаган ёғли кислоталар, А, Б, C, Д, Э, П дармондорилари, шунингдек, уларнинг юқори озуқавий қийматини белгилайдиган калий, калций, магний, фосфор ва бошқа минерал элементлар мавжуд.

Кажу ёнғоғи тиш эмалини кемирувчи бактерияларни йўқ қилади. Антибактериал, антисептик, тоник хусусиятларга эга, тиш оғриғини ҳам енгиллаштиради.

Кўкатлар

Кўкатлар таркибида Б, Э, А, C, ПП дармондорилари, калий, калций, магний, ёд, натрий, фосфор, темир, бета-каротин ва фолий кислотаси мавжуд. Кўкатлар нафақат тишларни, балки умумий иммунитетни мустаҳкамлайди, қон томирларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва тиш милкларидан қон кетишини бартараф этади. Петрушка ва пиёз табиий антибактерия воситасидир. Уларнинг шарбати тишларнинг етиб бориш қийин бўлган жойларга киради, тишларни оқартиради, милкларни мустаҳкамлайди.

Пишлоқ, творог ва йогуртлар

Калций, калий, магний моддалари А, В ва Д дармондорилари  билан бирга сут маҳсулотлари ҳам тишлар учун кони фойда. Йогурт оғизда ёқимсиз ҳид чиқарадиган асосий омил бўлган водород сулфиди миқдорини камайтиради. Пишлоқ кариеснинг олдини олишда самарали восита. У тиш эмалидаги калцийни кўпайтиради. Кариес ва милк касалликлари олдини олади. Творог таркибида сут кислотаси, темир ва магний мавжуд.

Калций ва фосфор тузлари суяк тўқимасини шакллантиришда, асаб тизимининг озиқланишида ва қонда гемоглобин ҳосил бўлишида иштирок этади.

Тухум (товуқ, бедана)

Товуқ тухумида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, 12 та муҳим витамин ва деярли барча микроелементлар мавжуд. Унинг таркибидаги Д витамини фосфор манбаи бўлиб, тишлар парчаланишининг олдини олса, қобиғи эса калцийнинг идеал манбаи. Эзилган бедана тухуми қобиғини истеъмол қилиш орқали милклардаги қон кетишидан халос бўлишингиз, тишларингизни мустаҳкам ва соғлом қилишингиз мумкин.

Цитрус мевалар


 Цитрус меваларининг хушбўй ҳидлари кайфиятни кўтариб, уйқучанликни камайтиради. Диққатни ва иш қобилиятини оширади. Улар организм ва тишлар учун фойдали бўлган калий, калций, магний, натрий, фосфор, темир, Б, Э, C, ПП гуруҳ дармондориларига бой. Грейпфрут милкларни мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғи яллиғланиш хавфини камайтиради.