Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дала ҳовлидаги жанжал оқибатида бир киши вафот этди, иккинчиси эса касалхонада

2019 йил 13 июнь Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р. таниши 57 ёшли О.А.га тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Б.ларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси хабарига кўра, О.А. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б. касалхонага ётқизилган. Х.Р. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.