Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дарахт кесишга мораторий эълон қилинган. Аммо уйимиз олдидаги қуриган дарахтларни кесишимиз мумкинми?

Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокированинг таъкидлашича:

⚡️ Ўрнатилган мораторий табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга жорий этилмаслиги белгиланган.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони.

❗️ Бунда юқоридаги ҳолатларда дарахт кесиш бўйича рухсатнома олиш учун умумий тартибда давлат хизматлари маркази ёки электрон равишда (my gov uz) орқали мурожаат қилиниши мумкин.

▫️ Ваколатли орган (туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва Давлат экология қўмитаси органлари) жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома бериш бўйича берган сўровномаларини 6 (олти) иш куни давомида кўриб чиқиб, дарахт кесишга рухсатнома беришни ёки уни рад қилишни ҳал қилади.