Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат кадастрлари палатаси Нуробод туман филиали мутахассислари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, ИИБ ҳамда Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Нуробод туманида коррупцияга қарши курашиш йўналишида ер сотиш жинояти билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Давлат кадастрлар палатаси Нуробод туман филиали мутахасислари, Нуробод туманида яшовчи “Б.А.” ва “Ф.Х.”лар маҳаллий фуқарога туман ҳудудидаги 1 гектар ер майдонининг 6 сотих қисмига сохта кадастр хужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Ундан 2 миллион сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.