Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат лидерлари орасида коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди

COVID-19 нинг биринчи қурбони Африка давлатининг бош вазири Эсватини Мандвуло Амбросе Дламини бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Ноябрь ойи ўрталарида 52 ёшли сиёсатчига коронавирус ташхиси қўйилган. Аммо кейинчалик унда касаллик аломатлари йўқлиги ва ўзини яхши ҳис қилаётгани айтилган эди. Декабрь ойи бошларида Дламинининг аҳволи кескин ёмонлашди ва уни қўшни Жанубий Африкадаги касалхонага ётқизишга мажбур бўлишди. Бош вазир у ерда тахминан икки ҳафта бўлди ва кейин вафот этди.

Аввалроқ, коронавирус АҚШ президенти Доналд Трамп, Украина президенти Владимир Зеленский ва Бразилия президенти Жаир Болсонарода аниқланган эди. Бундан ташқари, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Россия бош вазири Михаил Мишустин COVID-19 билан касалланган.