Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат хизматлари марказининг янги биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигида вилоят корхона-ташкилот раҳбарлари Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Давлат хизматлари марказининг янги биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишишди.

Танишув жараёнида мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими томонидан барпо этилаётган янги бинода аҳолига қулай, содда, инновацион тарзда белгиланган хизматларни беками-кўст кўрсатиши учун барча шарт-шароитларни яратиш борасида масъулларга зарурий кўрсатмалар берилди.