Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Даврбанк”ка жарима санкцияси қўлланилди

Фуқароларнинг банк картасидаги пул маблағлари уларнинг рухсатисиз ечиб олинганлиги аниқланди, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига бу борада мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар ўрганилганда кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилганлиги аниқланди.

“Бундай амалиётни йўлга қўйган “Даврбанк”ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланилди", дейилган МБ баёнотида.