Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутат кам таъминланган оилаларни нон маҳсулотлари билан таъминлаяпти

Пайариқ туманидаги “Бегзод инвест” МЧЖ раҳбари, партия фаоли Жаҳонгир Мамасолиев ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга 2000 дона қолипли нон маҳсулотларини бепул тарқатди. Шунингдек, туман марказидаги 4 та маҳаллада яшовчи 16 та кам таъминланган оилаларни кунлик 4 тадан бепул нон маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Элёр Ҳамроев Ургут тумани аҳолисига 2000 дона ниқоб улашди. Шунингдек, тумандаги 50 та кам таъминланган оилага қолипли нон тарқатди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши матбуот хизмати.