Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Депутатлар тадбиркорлар ҳузурида

Ҳудудларда солиқ тизимидаги ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш ва улар билан манзилли ишларни ташкил қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятидаги туманларда  тадбиркорлик субъектлари учун тадбирлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Д.Саъдуллаев,  Ш.Тўхташевлар иштирокида Самарқанд, Тойлоқ ва Оқдарё туманларида хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари учун давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун моҳияти, мувофиқ амалиётга татбиқ этилаётган ўзгариш ва янгиликлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Тадбиркорлик субъектлари вакилларига солиқ ислоҳотлари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Тарғибот тадбирлари хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари учун фойдали бўлганини таъкидлаш жоиз. Чунончи, иштирокчилар солиқ соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиши билан бир қаторда соҳа мутахассисларидан келгуси фаолиятлари учун фойдали маслаҳатлар олишди, ўз таклифларини билдиришди.

Самарқанд вилояти давлат

солиқ бошқармаси матбуот хизмати.