Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Диёра Келдиёрова "Мастерс" турнирида Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун 900 рейтинг очкони қўлга киритди

Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича нуфузли "Мастерс" сериясига кирувчи турнирнинг биринчи куни спортчиларимиз учун омадли келди. Ушбу турнирда -52 килограмм вазн тоифасида дзюдочимиз Диёра Келдиёрова бронза медали учун кечган беллашувни ғалаба билан якунлади.

Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган самарқандлик Диёра Келдиёрова бронза медали учун кечган курашда Рио Олимпиадаси совриндори, россиялик Наталья Кузютинага қарши татамига чиқиб, “иппон” баҳоси эвазига ғалаба қозонди.

Шу тариқа Диёра бронза медали билан бирга, Токио Олимпиадаси учун қимматли 900 рейтинг очкони қўлга киритди.