Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доллар курси 8700 сўмдан ошди

Марказий банк 6 августдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси 38.16 сўмга ошиб, 8704.87 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 26.79 сўмга ошиб, 9668,5 сўмни ташкил этди.

Россия рубли 2,78 сўмга арзонлаб, 133,85 сўмга етди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.