Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 55 миллионга етди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 54 миллион 301 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 316 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 54 миллион 992 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 326 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 10,796 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (8,845 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (5,848 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (1,948 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда Франция (1,945 миллиондан ортиқ).