Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёнинг энг аҳоли зич жойлашган шаҳарлари

Бугунги кунда Ер шари аҳолиси тахминан 7,97 миллиард кишини ташкил қилади. Бироқ, маълум жойнинг бир квадрат километрида 20 минг киши яшаса, бошқасида бу кўрсаткич 40-50 кишини ташкил этади. Ердаги аҳоли зичлиги турли даражада тақсимланган. Табиийки, катта шаҳарлар иш топиш, мартаба зинапояси бўйлаб кўтарилиш ёки тадбиркорлик билан шуғулланиш учун четдаги ҳудудлар аҳолисини ўзига жалб қилади.

Бугун аҳоли зичлиги бўйича етакчи ўринларни эгаллаганшаҳарлар ҳақида сўз юритамиз.

Карачи

ТОП 5 самых больших городов по населению в мире

Покистондаги бу шаҳар нисбатан яқинда, 18 асрнинг охирида пайдо бўлган. Ярим аср ўтгач, Карачи инглиз қўшинлари томонидан босиб олинди, шу даврда шаҳар темир йўл алоқаси ва йирик портга эга бўлди. Бирмунча вақт Карачи мамлакат пойтахти ҳам бўлган, кейинчалик пойтахт Исломобод шаҳрига кўчирилган. Шунга қарамай Карачи мамлакатнинг асосий молия, банк, саноат ва тижорат маркази бўлиб қолди. Бу ерда мамлакатнинг йирик корпорациялари жойлашган, тўқимачилик ва авомобилсозлик, санъат, мода ва реклама саноати ривожланган, тиббий ва илмий тадқиқотлар олиб борилади. Айни пайтда шаҳарда 14,9 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Истанбул

ТОП 5 самых больших городов по населению в мире

Европа ва Осиёни ажратиб турадиган Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бирига милоддан аввалги 659 йилда асос солинган. Бир вақтлар у Рим империясининг пойтахти бўлган ва Константинополь деб номланган. 11 асрнинг бошларигача Византия империясининг пойтахти бўлган шаҳар 1453 йилдан Усмонлилар империясининг пойтахти бўлди ва 20асрнинг бошида Истанбул номини олди. Бугунги кунда шаҳар Туркиянинг энг йирик саноат ва сайёҳлик маркази ҳисобланади. Бу ерда расман 15 миллион киши, (норасмий маълумотларга кўра эса 20-22 миллион) киши истиқомат қилади.

Мумбай

ТОП 5 самых больших городов по населению в мире

17аср охирида шаҳар мақомини олган Ҳиндистондаги Мумбай 1995 йилгача Бомбей деб келинган.  Мумбай Ҳиндистоннинг маданий, кўнгилочар ва молиявий марказидир. Шаҳарда 15,4 миллион аҳоли истиқомат қилади.

Пекин

ТОП 5 самых больших городов по населению в мире

Хитой пойтахти бўлмиш Пекинда 21,2 миллион аҳоли яшайди. Пекин – Хитойнинг илмий, маданий маркази ва сайёҳлар орасида жуда машҳур шаҳардир. Унда Осмон, Ер ва Қуёш ибодатхоналари, императорлар қароргоҳи ва бошқа кўплаб диққатга сазовор жойлари кўп.

Шанхай

ТОП 5 самых больших городов по населению в мире

Дунёнинг йирик молиявий марказларидан бириШанхай ҳам Хитойда жойлашган. 15 асрда шаҳарда узоқ вақт фойдаланилмаган денгиз порти пайдо бўлди, вазият нисбатан яқинда  ўзгариб, 2005 йилда Яншань чуқур сув порти фойдаланишга топширилганидан бери Шанхай порти юк айланмаси бўйича дунёдаги энг йирик портга айланди. Шанхай ҳар хил услубдаги архитектурага эга ва турли хил музей ва галереялар билан тўлдирилган, унинг аҳоли зичлиги эса 25 миллион кишини ташкил этади.

Б. Муҳаммадиева тайёрлади.