Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Экологик партия депутатлари сайловчилар ишончини оқлаяптими?

Рост, гуруҳимиз тўққиз нафар депутатларнинг ҳаммасини ҳам фаол деб айтолмаймиз. Жойларда етарлича муоммолар мавжуд. Буни инкор этиб бўлмайди. Аммо депутатларимиз томонидан ана шу муоммоларни ҳал этиш учун  мутасадди ташкилот ва муассалар раҳбарларига депутат сўровлари чиқарилмаётганлигини ҳам тан олишимиз лозим.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, интернет саҳифаларида вилоят ҳокими ишонч билдирган ва жойлардаги экологик муоммоларни қўрқмасдан кўтариб чиқаётган, бонг ураётган ёш журналист ўқувчиларга баъзан ҳавас қиламиз. Лекин афсуски, биз катталарда улардаги журъат етишмаяпти.

Албатта, йўл қўйилаётган камчиликларга қарамасдан, бугунги кунда фаол иш олиб бораётган депуталаримиз ҳам йўқ эмас. Мисол учун, 49-Равонак сайлов округидан депутат Нарзиқул Холиқов ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида дарахтларга ташқи реклама воситалари ўрнатилганлигини қоралаб, муаммонинг ечими юзасидан ўз таклифларини билдирган эди. Бу мутасадди ташкилотларга таъсир қилиб, масала кенг миқёсда ўрганилди ҳамда дарахтларни бундай “либос”дан тозалашга киришилди.

Шунингдек, 14-Мингчинор сайлов округидан депутат Бахтиёр Абдуллаев бир неча марта сайловчилар билан учрашиб, улар кўтарган муаммоларни ҳал этиш мақсадида мутасаддилар олдига масалалар қўйишга киришди.

Хусусан, йўлларнинг носозлиги, газ баллонларининг ўз вақтида таъминланмасдан келинаётгани, тоза ичимлик суви ҳамда электр энергияси таъминотидаги узилишлар ҳақидаги мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Булунғур тумани, Олмон қишлоғидаги эски артезиан қудуғи билан боғлиқ муаммолар, таълим муассасаларигача бўлган ички йўллардаги носозликларни ҳал этиш юзасидан депутат аралашуви билан чора-тадбирлар белгиланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

51-Сочакибало сайлов округидан депутат Лобар Мўминованинг "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича” ишлаб чиқилган Йўл харитасининг учинчи бўлимида “Оила муқаддас деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш” масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани аҳамиятли.

Ҳурматли депутатлар! Халқимиз, айниқса, сиз берган ваъдаларни эътибордан четда чиқаргани йўқ. Энди шу ишонч ортидан дастур қилиб, уларни ҳар ҳафтада, ҳар ойда хабардор қилиб туриш керак. Мана шу нарсаларни ўз вақтида, тизимли амалга оширишимиз зарур. “Сайландик-ку! Бўлди энди, сувдан ўтдик”, десак хато бўлади.

Ф.АХРОРОВ,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари.